Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи республика болалар форуми доирасида “Раҳбар ҳамда ёшлар” учрашуви ташкил этилди

Биринчи республика болалар форуми доирасида “Раҳбар ҳамда ёшлар” учрашуви ташкил этилди

Фото: Digital. uz

Ўзбекистон болалар ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 19 – 23 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар” оромгоҳида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон болалар ташкилотининг I Республика болалар форуми ташкил этилди.

Форум доирасида “Раҳбар ҳамда ёшлар” учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Ўзбекистон болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова иштирок этди. Вазир ўз нутқи давомида ёшларнинг сифатли билим олишлари ҳамда келгусида касб танлашда яхши даромад топа олишлари учун тўғри йўналиш танлай билиши муҳимлигини таъкидлади. 

Шунингдек, учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга, олий таълим, АйТи соҳасида касб танлаш билан боғлиқ дуч келаётган муаммоларга раҳбарлардан етарлича жавоблар олишди. Шунингдек, ёшларга лидерлик қобилиятини ошириш, тўғри бошқарувни шакллантириш борасида мотивациялар берилди.

Форумда республиканинг барча ҳудудларидан сараланган 350 нафар сардорлар ва ташкилот фаоллари иштирок этди.

Форум доирасида ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчилар “Энг намунали ҳудудий Сардорлар Кенгаши” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви, “Тунги мактуб” лойиҳаси, “Қўрқма” фильми тақдимоти, ёшларга хорижий тилларни ўргатиш бўйича “Ибрат фарзандлари” фаолияти тақдимоти, фавқулотда ҳолатларда тўғри ҳаракатланиш бўйича мастер-класс, “Қувноқ спартакиада” мусобақаси ўтказилди. 

Форум доирасида маҳоратли тренерлар томонидан АйТи, таълим, маданият, экология ва туризм, медиа, спорт ва лидерлик йўналишларида маҳорат дарслари ташкил этилди. 

Форум доирасидаги танловлар ҳамда лойиҳаларда фаол иштирок этганлар номинациялар бўйича диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг