Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфонми бу ёки билагузук?

Смартфонми бу ёки билагузук?

Фото: i.ytimg

Samsung МWC 2024 тақдимотида эгилувчан экранли билакка тақиладиган смартфонни намойиш этди.

Cling Band эгилувчан ОLED дисплей ва орқа панелга эга. Ушбу функциялар туфайли гаджетни билагузук ёки ақлли соат каби билагингизга тақиб юришингиз ва ҳаттоки смартфон сифатида ишлатишингиз ҳам мумкин.

Компаниянинг таъкидлашича, агар сиз смартфонни билагингизга тақсангиз, у юрак уриш тезлиги ва бошқа тиббий кўрсаткичларни ёзиб олишни бошлайди.

Шунингдек, Cling Band қурилмаси камера ва қувватлантириш учун USB-S портига ҳам эга. Samsung компанияси эгилувчан дисплейларнинг антиқа имкониятларини намойиш этиш учун яратилган ушбу қурилманинг характеристикалари ва бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор қилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг