Ритик Рошан каби олтинчи бармоғингиз бўлишини истайсизми?
Cambridge университети тадқиқотчилари одамнинг қўлига олтинчи бармоқни қўшиб, унинг функционал имкониятларини кенгайтирувчи бошқариладиган протезни ишлаб чиқаришди.
Тажрибалар натижаси шуни кўрсатдики, одамлар объектларни ушлаш ва манипуляция қилиш учун янги бармоқдан фойдаланишни ўрганишлари мумкин.
Ушбу инновацион протез қўшимча бош бармоғи деб аталади.
Бу тутқич кучини оширади ва одатда иккита қўлдан фойдаланиш талаб этиладиган юмушларни бир қўл билан дўндириб ташлаш имкон беради.
Протез кафтга бириктирилади ва бош бармоғингиз остида жойлашган датчиклар орқали бошқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter