Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди протез қўллар ҳам жуда сезгир бўлади

Энди протез қўллар ҳам жуда сезгир бўлади

Фото: 4pda.to

Мюнхенлик робототехниклар юмшоқ датчиклардан иборат нозик сунъий терини яратиш учун автоматик жараённи ишлаб чиқдилар.

Ушбу сенсорлар робот тизимининг атроф-муҳит билан ўзаро таъсири ҳақида қимматли фикр-мулоҳазаларни тақдим этади.

Янги сенсор худди терига ўхшайди. Юмшоқ терини деярли ҳар қандай объектга ёпиштириш мумкин.
Бундан ташқари, тадқиқот гуруҳи 3D принтер ёрдамида ишлаб чиқариш жараёнини ҳам автоматлаштирди.

Қўллар сиқилса ёки чўзилса, датчикларнинг электр қаршилиги ўзгаради ва айнан шу туфайли протез сезгирлиги ортади.

Ушбу принцип материалнинг объектлар билан ўзаро таъсири ҳақида тасаввурга эга бўлиш мақсадида олимлар томонидан қўлланилади.

Датчиклар маълум бир вақт мобайнида сиқиш ва деформация кучлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг