Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Даҳо олимлар ўзингизникидек ҳис этувчи бионик оёқ яратишди

Даҳо олимлар ўзингизникидек ҳис этувчи бионик оёқ яратишди

МИТ (Массачусетс Технология Институти) тадқиқотчилари илғор бионик тўпиқ протезини яратдилар ва беморлар билан синовдан ўтказдилар. Протез оёқ-қўлнинг қолган қисмидаги мушаклар қисқариши ҳақидаги сигналларни ўқийди ва етишмаётган қисмнинг ишлаш алгоритмини якунлайди, уни электромеханик протез учун сигналларга айлантиради. 

Энг янги технологиялар туфайли оёғи кесилган одам протезни 100 фоиз ўзи назорат қила олади. Бундай протез ёрдамида беморлар рақсга тушиши мумкин, дейди олимлар.

Протездан фойдаланган ҳолда ўтказилган тажрибада 14 киши иштирок этди. Улар 41 фоиз тезроқ юра олдилар, шунингдек, тана мувозанати ҳам яхшиланди. 

Олимлар ушбу технология келажакда ногиронлар ҳаётини янада яхшилашга умид қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг