Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўйин компютерлари касодга учрамоқда

Ўйин компютерлари касодга учрамоқда

Фото: Ferra.ru

2023 йилда дунё бўйлаб ўйин компютерлари етказиб берилиши сезиларли даражада камайди. Аслида пасайиш 2022 йилдан бошланган эди.

Ўтган йили ўйин компютерлари 44,9 миллион дона, мониторлар 17,3 миллион дона етказиб берилган. Бу 2021 йилга нисбатан мос равишда 6,4 фоиз ва 7,1 фоизга кам. Мутахассислар ҳолатни макроиқтисодий омиллар, омборларда кўплаб қурилмалар захираси ва ускуналарнинг эскиргани билан изоҳлашмоқда.

Яна бир сабаб — геймерлар кўпроқ эски компютерлар ва аксессуарларни сотиб олишади. Чунки янги қурилмалар кўпроқ энергия сарфлайди ва анча қиммат.

Аммо бу вақтинча. 2024 йилда ўйин бозори жонланиши, кейинги йилларда эса ускуналар савдоси ўсиши кутилмоқда. 2027 йилга бориб ўйин маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми 75,1 миллион донага кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг