Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NASA вертолёти Марсда рекорд ўрнатди

NASA вертолёти Марсда рекорд ўрнатди

Фото: NASA

NASA хабар беришича, унинг Марсдаги вертолёт тоифасига кирувчи Ingenuity дрони 20 декабр куни Қизил сайёра атмосферасида бир учишда ортда қолдирилган масофа рекордини янгилади. Ушбу дрон Perseverance ровери билан бирга Езеро кратерида қадимги дарё тубини ўрганмоқда.

Ingenuity ровер билан бирга миссияси давомида 69-парвозини амалга оширди. Вертолёт Марс қиши ва қатор бузилишлардан сўнг ҳам ишлашда давом этяпти.

Рекорд ўрнатилган парвозда вертолёт 16 метр баландликда 10 м/с тезликда учди. Ingenuity 705 метр масофани ортда қолдирди, бунинг учун 135,4 сония сарфлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг