Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Windows 11 ни янгилаш учун компютерни ўчириб-ёқиш шарт эмас

Энди Windows 11 ни янгилаш учун компютерни ўчириб-ёқиш шарт эмас

Фото: 4PDA

Ҳеч кимга сир эмаски, аксарият асосий Windows янгиланишлари компютерни қайта ишга туширишни талаб қилади.

Аммо шундан сўнг у ҳар доим ҳам одатдагидек ёқилмаслиги фиғонни фалакка чиқаради.

Аммо тез орада вазият яхши томонга ўзгариши мумкин. 

Windows 11 да Hotpatch деб номланган янгиланишларни ўрнатишнинг янги усули пайдо бўлиши кутилмоқда.

Унинг ёрдами билан хавфсизлик янгиланишлари компютерни қайта ишга туширмасдан ҳам ўрнатиш мумкин.

Аммо айтиш жоизки, Hotpatch VBS виртуализация функциясисиз ишламайди.

Одатда, бу функцияни кўпчилик фойдаланувчилар компютер яхшироқ ишлаши учун ўчириб қўйишади.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу янгиланиш ARM процессорли қурилмаларда 2025 йилгача ишламайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг