Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Microsoft расмий равишда Windows 11 бошқарув панелидан воз кечмоқда

Microsoft расмий равишда Windows 11 бошқарув панелидан воз кечмоқда

Бошқарув панели биринчи марта 1985 йилда Windows 1.0 нинг чиқарилиши билан пайдо бўлган.

Microsoft яқин келажакда Windows бошқарув панелини (Windows Control Panel) бекор қилиш режаларини тасдиқлади. Биринчи марта "Бошқарув панели" дан воз кечиш ҳақидаги миш-мишлар 2011 йилда Windows 8нинг чиқарилиши билан пайдо бўлган, аммо ҳозиргача дастур мавжуд бўлиб келган. Энди Microsoft ўз веб-сайтида биринчи марта келажакда Windowsдаги "Бошқарув панели" дан халос бўлишини эълон қилди.

Microsoft ҳозирда ўзининг қўллаб-қувватлаш бўлимида айтганидек, энди у Бошқариш панелини янада замонавий ва соддалаштирилган интерфейсни таклиф қилувчи Созламалар иловаси фойдасига бекор қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг