Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти 1,5 баробар ошди

Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти 1,5 баробар ошди

Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-июл ойларида хорижий ишлаб чиқарувчилардан 200,9 миллион долларлик 2,2 миллион дона мобил телефон сотиб олди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги. Пул кўринишида импорт йил давомида 1,5 баробар ошди.

Агентлик маълумотларига кўра, Хитой телефонларнинг асосий етказиб берувчисига айланди – 1,7 миллион телефон. Кейинги ўринларда Ветнам ва Ҳиндистон – мос равишда 339,4 минг ва 59,4 минг. 19,8 мингта телефон Гонконгдан, 3,3 мингтаси БААдан олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида мамлакатимиз аҳолисининг 99,1 фоизи смартфонлардан фойдаланган. 2022 йилда бу кўрсаткич 97,8 фоизни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг