ASUS рекламаларни блоклайдиган нейрон процессорли дунёдаги биринчи роутерни намойиш этди
ASUS компанияси CES 2025 кўргазмасида ўзининг дунёдаги биринчи рекламаларни блоклайдиган роутеринини намойиш этди.
ROG Rapture GT-BE19000AI махсус сунъий интеллект чипига эга бўлиб, у реклама ва трекерларни самарали аниқлайди, шунингдек, сигнал барқарорлигини яхшилайди ва ўйинларда пингни камайтиради.
Шунингдек, у 19 Gbit/s гача тезликда ва тахминан 280 м² радиусда Wi-Fi 7 ни қўллаб қувватлайди.
Ушбу қурилманинг нархи 800 АҚШ доллар этиб белгиланди, лекин сотув қачондан бошланиши номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter