Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Киберхавфсизлик маркази Temuнинг сохта рекламалари ҳақида огоҳлантирди

Киберхавфсизлик маркази Temuнинг сохта рекламалари ҳақида огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида Temu интернет-дўконига ходимларни ишга олиш ҳақидаги сохта эълонлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Фирибгарлар Ўзбекистон фуқароларига 1 соатдан 6 соатгача 300 минг сўмдан 2,2 миллион сўмгача пул топишни ваъда қилмоқда.

Киберхавфсизлик маркази бундай рекламалар жиноятчилар томонидан пул ўғирлашга уриниш эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бошқарма Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга чақирди.

Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг