Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ASUS компаниясидан янги ноутбук

ASUS компаниясидан янги ноутбук

Фото: 4PDA

ASUS компанияси Zenbook 13 серияли янги ноутбукни тақдим этди. Кучли процессордан ташқари, 2024 йилги модел атиги 1 см қалинликдаги енгил корпус, илғор матрица ва ўлчамига нисбатан узоқ батарея қувватига эга.

ASUS Zenbook 13 (2024) 2880х1800 пикселли, энг юқори ёрқинлиги 600 нитли ва DCI-P3 ранг майдонининг 100 фоизини қамраб олувчи 13 дюймли OLED экран билан жиҳозланган. Бундан ташқари, панел TUV Rheinland ва SGS Eye Care  томонидан фойдаланувчининг кўз хавфсизлиги талабларига жавоб бериш учун сертификатланган.


Ноутбук автоном сунъий интеллект операцияларини бажариш учун ўрнатилган NPUга эга Intel Core Ultra 7 155U процессори билан жиҳозланган. Янги маҳсулотнинг автономлиги 63 Вт/соат қувватга эга аккумулятор билан таъминланади, унинг заряди компания маълумотларига кўра, 1080р пикселлар сонида 16 соатгача видео кўришни таъминлайди.


Интерфейслар тўпламига USB 3.2 Gen 2 Type-A, USB Type-C , (Thunderbolt), HDMI  2.1 портлари ва 3,5 мм аудио уяси киради. Бундан ташқари, ноутбук экран ёрқинлигини автоматик созлаш учун таг қисмидан ёритилган клавиатура, 1080р веб-камера ва атроф-муҳит ёруғлиги сенсори мавжуд. Бундан ташқари, ASUS Hall дастурий пакети OLED матрицасининг ишлаш муддатини узайтириш учун жавобгардир.


ASUS Zenbook 13 (2024) кўк ва кулранг корпус рангларида 11 мартдан Хитойда 1208 доллардан сотувга чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг