Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилда товламачи хакерлар рекорд миқдорда пул ундиришди

2023 йилда товламачи хакерлар рекорд миқдорда пул ундиришди

Фото: Shutterstock

PCMag ресурси Chainalysis компанияси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, 2023 йилда товламачи хакерлар янги рекорд ўрнатиб, яхши пул ишлашга муваффақ бўлишган. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, уларнинг даромади 1 миллиард доллардан ошган.

Бунга сабаб янги хакерлик оқими ва зарар кўрган компаниялардан миллионлаб тўловларни олиб келган бир қатор йирик муваффақиятли ҳужумлар. Таққослаш учун: 2022 йилда уларнинг даромадлари сезиларли даражада камайган (тахминан 567 миллион доллар).

Chainalysisнинг таҳдидларни таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Жеки Бернс Ковеннинг тушунтиришича, ўтган йили хакерлар жабрланувчилардан 1 миллион доллар ёки ундан кўпроқ тўлов талаб қилишган (бундай транзакциялар сони умумий сумманинг 75 фоизини ташкил қилган). Мисол учун, CL0P хакерлар гуруҳи MOVEit даги хатоликдан фойдаланиб, 100 миллион доллардан ортиқ тўловни йиғишга муваффақ бўлди, бу товламачи хакерлари томонидан июн ойида олинган барча маблағларнинг 44,8 фоизини, июлда эса 39,0 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг