Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уйингизда ақлли қурилмалар қанча кўп бўлса, "ақлли"лар тузоғига шунча тезроқ илинасиз!

Уйингизда ақлли қурилмалар қанча кўп бўлса,

Фото: addictedtoallthingspretty.com

Мутахассислар хакерлар маиший қурилмаларингиз орқали шахсий маълумотларингизга қандай эга бўлишлари мумкинлигини айтишди.

Group-IB рақамли суд-тиббиёт лабораториясининг етакчи мутахассиси Игор Михайловнинг қайд этишича, уйда “ақлли гаджетлар” қанча кўп бўлса, шахсий маълумотларингизнинг тарқалиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Фирибгарлар аввало шахсий логин ва паролларингиз ҳақидаги маълумотларга, кейин эса банк хизматларига киришлари мумкин. Михайловнинг сўзларига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб бундай ҳужумлар сони 1 миллиарддан ошган.

Касперский лабораториясининг киберхавфсизлик бўйича эксперти Дмитрий Галовнинг таъкидлашича, бир қатор ишлаб чиқарувчилар гаджетлар хавфсизлигига етарлича эътибор беришмаяпти ва маълум бир камчиликларни ўз ичига олган маҳсулотлар истеъмол бозорига чиқарилмоқда. Натижада эса халқ ўзи билмаган ҳолда хакерлар тузоғига илиниб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг