Ўзингга эҳтиёт бўл, планшетни ўғри тутма!
Массачусетс технология институти (MIT) муҳандислари гаджетлардаги сенсорлар ёрдамида одамларни зимдан кузатишнинг янги усулини фош қилишди.
Олимларнинг фикрига кўра, кибертаҳдидлардан хавотирланган фойдаланувчиларнинг аксарияти ноутбук ва бошқа қурилмаларнинг веб-камерасини ёпишқоқ лента ёрдамида беркитиб қўйиш орқали жосусларнинг кузатув имкониятларини жисмонан тўсиб қўядилар.
Бироқ, хакерлар сенсорли ақлли гаджетлардан ҳам фойдаланувчиларга зарар етказиш ва уларнинг маълумотларини ўғирлаш учун фойдаланишлари мумкин.
Синов тариқасида муҳандислар Samsung Galaxy View2 планшетидан фойдаландилар. Чунки у олд камерадан ташқари ёруғлик датчикларига ҳам эга.
Одатда, бундай датчиклар кўплаб смартфонлар, планшетлар ва компютерларда қўлланилади.
Маълум бўлишича, агар ушбу сенсорларнинг дастурий таъминоти ўзгартирилса, онлайн мулоқот жараёнларида одамларнинг ташқи қиёфаси, имо-ишоралари ва ҳатто сенсорли клавиатура ёрдамида киритадиган шахсий маълумотларини ҳам билиб олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter