Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 ой ичида 1,1 миллионта фитнес-браслет сотилди

2 ой ичида 1,1 миллионта фитнес-браслет сотилди

Фото: Xatakamovil.com

Xiaomi Band фитнес-браслети яна бир бор харидоргирлигини исботлади. Компания 2 ойдан кам вақт оралиғида 1,1 миллионта Mi Band 8 сотишга муваффақ бўлди. Ҳали бу Хитойнинг ўзида, бошқа мамлакатлардаги сотув ҳисобга киритилмаган.

Mi Band 8 Хитойда ўтказилаётган "618" катта чегирмасининг "чемпион" маҳсулоти бўлди. Чунки у оддий фитнес-браслетдан замонавий акссесуарга айланди.

Диагонали 1,62 дюймга тенг OLED экран, 150 та машқ режими, уйқу ва стресс мониторингига эга браслет кўпчиликни ўзига ром этди. Максимал 15 кун автоном ишлай олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг