Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки йиллик мунозаралардан сўнг Европа ниҳоят сунъий интеллект қонунини қабул қилди

Икки йиллик мунозаралардан сўнг Европа ниҳоят сунъий интеллект қонунини қабул қилди

Европа Иттифоқи ниҳоят нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект билан ишлайдиган компаниялар фаолиятини тартибга солувчи “СИ қонуни”ни қабул қилди.

Қонун 2024 йил 1 августдан кучга киради ва уни амалга ошириш муддати 2025 йил 2 февралгача этиб белгиланди.

Муҳокама икки йил давом этди, натижада СИ ишлаб чиқувчилари учун аниқ талаблар қўйилди.

Қонун фуқароларнинг ҳуқуқларига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда технологиядан фойдаланишга чекловларни белгилайди.

Йўналиш ёки дин бўйича биометрик таснифлаш, шунингдек, онлайн юз тасвирлари ва кузатув камераси тасвирларини олиш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган иловалар тақиқланади.

Ишлаб чиқувчилар ўз фаолиятида максимал шаффофликни таъминлашлари, нейрон тармоқлари ўқитилган маълумотларни тақдим этишлари ва муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилишлари керак.

Чатботлар аниқ ва шаффоф алгоритмлар билан ишлаши керак.

Қонунни бузганлик учун жарималар кўзда тутилган: СИнинг тақиқланган турларидан фойдаланганлик учун 35 миллион евро ёки компаниянинг йиллик даромадининг 7 фоизигача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг