Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Cyberkent 2.0” республика мусобақаси бўлиб ўтади

“Cyberkent 2.0” республика мусобақаси бўлиб ўтади

2024 йилнинг 9-10 октабр кунлари “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024” ўтказилиши режалаштирилган. Дастур доирасида “Cyberkent 2.0” республика мусобақаси бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, “Киберхавфсизлик маркази” мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар учун саралаш босқичини эълон қилади!

Мусобақада қуйидаги 3 та кўринишдан бирида иштирок этиш имконияти мавжуд:

Blue team (Ҳимоячи жамоа) – ҳар бир жамоа 3 кишидан 5 кишигача аъзолардан иборат бўлади. Саралаш босқичи орқали энг юқори балл тўплаган 5 та жамоа танлаб олинади.

Red team (Ҳужумчи жамоа) – ҳар бир жамоа 3 кишидан 5 кишигача аъзолардан иборат бўлади. Саралаш босқичи орқали энг юқори балл тўплаган 10 та жамоа танлаб олинади.

Очиқ топшириқлар – Якка тартибда иштирок этадиганлар учун алоҳида йўналиш.

2024 йил 27 августда Blue Team жамоалари учун саралаш босқичи ўтказилади. Иштирок этиш учун аризалар 14 августдан 24 августгача қабул қилинади.

2024 йил 17 сентябрда Red Team жамоалари учун саралаш босқичи ўтказилади. Иштирок этиш учун аризалар 4 сентябрдан 14 сентябргача қабул қилинади.

Саралаш мусобақалари ctf.cyberkent.uz сайти орқали онлайн кўринишида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, бир йўналишда иштирок эта туриб, иккинчисида параллел иштирок эта олмайсиз!

“Cyberkent 2.0” ғолиблари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

Blue team (ҳимоячи)
1-ўрин –50 млн сўм
2-ўрин –30 млн сўм
3-ўрин –10 млн сўм

Red team (ҳужумчи)
1-ўрин –50 млн сўм
2-ўрин –30 млн сўм
3-ўрин –10 млн сўм

Очиқ топшириқлар
1-ўрин –10 млн сўм
2-ўрин –6 млн сўм
3-ўрин –3 млн сўм

Бундан ташқари, ғолиблар сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

Батафсил маълумот: (55) 502-10-10
Веб-сайт: www.cyberkent.uz
Telegram бот: https://t.me/CyberKentSupBot

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг