Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Бизнинг соҳамизда аёлларнинг роли беқиёс

Бизнинг соҳамизда аёлларнинг роли беқиёс

Фото: t.me/shshermatov

Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклаш бизда анча вақтдан бери яхши одат бўлган, шу билан биргаликда мамлакатимизнинг жуда кўпчилик аёлларига ҳақиқий шароит яратиш айнан охирги йилларда амалий натижаларини кўрсатганини оддийгина шу 3 та мисолда кўрса бўлади:

1) йиллар давомида юз минглаб мактаб, шифохона ва бошқа давлат идораларидаги аёлларнинг мажбурий меҳнат сабабли ойлаб пахта далаларида юриши батамом йўқ қилиниб, тарихга айланди;

2) 6 йилда олийгоҳларда таҳсил олаётган хотин-қизлар сони қарийб 5 баробар кўпайди;

3) магистратурада ўқийдиган аёлларнинг контракт пуллари давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилмоқда.

Бошқа шу каби ўзгаришлар билан бугунги байрам табригида яна батафсил танишиб чиқишингиз мумкин: 

Бизнинг соҳамизда ҳам аёлларнинг роли беқиёс. Азалдан алоқа соҳасида ишлайдиган аёлларимиз почта ёки телефон алоқаси орқали одамларнинг узоғини яқин қилишга ёрдам бериб келишган бўлса, ҳозирги нисбатан янги АйТи соҳасида аёлларимизга янада кенгроқ имкониятлар очилмоқда. АйТини ўрганган аёлларимиз ҳатто уйидан чиқмасдан ҳам қўшимча қонуний юқори даромад топиш имкониятига эга бўляптилар.

Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклаймиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг