Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Ахборот технологиялари вазиридан ёш дастурчиларга тавсия

Ахборот технологиялари вазиридан ёш дастурчиларга тавсия

Экспорт билан шуғулланадиган IT Park резидентларида даромадларининг ўсиш суръати ички бозорга хизмат кўрсатадиганларникидан анча юқори бўлди. Бу яна бир бор бошқа компанияларимиз раҳбарларига сигнал бўлиши керак: катта маблағлар ва лойиҳалар асосан чет элда, шунинг учун айнан экспорт билан шуғулланганларда даромад топиш имкониятлари фақатгина ички чекланган бозорга ҳаракат қилаётганлардан кўра бир неча баробар кўп бўлади.  Буни IT Park резидентларининг 9 ойлик якуний натижаларидан ҳам аниқ кўрса бўлади: уларнинг экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баробарга ошди, бу эса ички бозорга кўрсатилаётган хизматларнинг ўсиш тезлигидан сезиларли даражада юқори (уларнинг ички бозорга хизматлари 2 баробар ўсган).

Ҳали ҳам бўлса, фақатгина  ички бозорга ишлайдиган резидентларимиз имкони борича чет тилларини ўрганиб, чет элдаги танишлар ва ватандошлар орқали экспортга чиқишга ҳаракат қилаверишлари керак. Шунда компаниялар даромадларининг ўсиш суръати узоқ муддатда анча юқори бўлади.

Ёш дастурчиларга эса, албатта, чет тилларини мукаммал ўрганишни тавсия қиламиз, шунда уларнинг даромадлари ҳам чет тилини билмайдиган ҳамкасбларидан каррасига кўп бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг