Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Oʻzbekkosmos” агентлиги делегацияси БМТ Космик фазодан тинчлик мақсадларида фойдаланиш қўмитасининг 67-сессиясида иштирок этди

“Oʻzbekkosmos” агентлиги делегацияси БМТ Космик фазодан тинчлик мақсадларида фойдаланиш қўмитасининг 67-сессиясида иштирок этди

Агентлик раҳбарияти сессиядаги нутқи давомида соҳага оид бўлган қуйидаги долзарб йўналишларни ёритиб ўтди.

Таълим ва ёшларни жалб қилиш:

Ўзбекистонда таълим йўналишига сармоя киритилаётганлиги ва университетлар билан ҳамкорлик орқали бўлажак космик мутахассислар тайёрланаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Давлат космик мониторинг дастури 2024 йил сўнгига қадар Давлат космик мониторинг дастурини миллий даражага олиб чиқиш ражалаштирилганлиги, Ерни масофадан зондлаш ва ГИС каби космик иловалардан фойдаланган ҳолда, ушбу дастур барқарор ривожланишни таъминлаш ва атроф-муҳитни яхшилашга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Халқаро ҳамкорлик:

Минтақавий ва халқлар миқёсдаги ҳамкорликларда фаол иштирок этиб келинмоқда.

Сессияда UN ESCAP доирасида “Oʻzbekkosmos” агентлигининг Виртуал сунъий йўлдош туркуми лойиҳасидаги иштироки офатлардан олдинги хавфларни аниқлаш ва бошқаришга катта ёрдам бериши таъкидланди.

Шунингдек, Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасида қўшма Cubesat лойиҳаси устида ишланаётгани ва ёшларни илҳомлантириш ҳамда соҳага кенгроқ жалб қилиш мақсадида космик лагерлар ташкил этилаётганига урғу берилди.

Шу билан бирга, “Azercosmos” билан ҳамкорликда космик технологиялардан фойдаланган ҳолда иқлим ўзгариши таъсирини кузатиш лойиҳаси ишга туширилаётгани айтиб ўтилди.

Сессияда соҳани ривожлантириш мақсадида БМТга аффилланган Марказий Осиё космик фан ва технология таълим марказини Ўзбекистонда ташкил этиш таклифи берилди.

Шунингдек, Орол денгизи инқирозининг экологик таъсирини ҳисобга олиб, сув ресурсларини самарали бошқариш учун космик технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, 2027 йилда сув ресурсларини бошқаришда космик технологиялар бўйича 7-конференцияни Ўзбекистонда ўтказиш таклиф этилди, бунда сувдан хавфсиз келажак учун инновацион ечимларга эътибор қаратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг