Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марубени компанияси вакили билан АйТи соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Марубени компанияси вакили билан АйТи соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Япониянинг Марубени компанияси вакили Такеши Ватанабе билан учрашув ўтказди.

Учрашувда булутли технологиялар, сунъий интеллект ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, компания вакилларига Ўзбекистонда АйТи соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий компаниялар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, учрашув давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, АйТи экспорт ҳажмини ошириш борасида таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, BPO ҳамда замонавий касбларнини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Марубени компанияси билан бирга ҳамкорликда АйТи соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида компания раҳбари глобал корпорациялар билан инвестициялар, банк, консалтинг ва бошқа соҳалардаги халқаро ҳамкорлик катализаторига айланадиган “Enterprise Uzbekistan” Рақамли технологиялар халқаро марказига қўшилишга ҳам қизиқиш билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг