Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сидиан университети АйТи-таълим учун 1,1 млн долларлик грант ажратади

Сидиан университети АйТи-таълим учун 1,1 млн долларлик грант ажратади

Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ва "Sidian" университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Келишувга кўра, умумий қиймати 1,1 млн долларни ташкил этадиган грантлар тўлиқ ва қисман ўқиш харжатларини қоплаш учун ўзбекистонлик талабаларга тақдим этилади. 

Университет компютер ва телекоммуникация инжиниринги, сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили (data science), киберхавфсизлик каби йўналишларда ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш бўйича Хитой университетлари орасида энг илғор даражани сақлаб турибди.

Сидиан рейтинги мамлакат ичида энг барқарор ва бутун дунё АйТи-йўналишдаги университетлар рўйхатида 53-ўринни эгаллайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг