Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бутун дунё стартаплари учун OpenCall : Марказий Осиёни кашф этинг!

Бутун дунё стартаплари учун OpenCall : Марказий Осиёни кашф этинг!

"Plug and Play Uzbekistan” стартаплар учун беқиёс ёрдам ва ресурсларни таклиф қилувчи акселерация дастурининг 3-босқичини ишга туширмоқда. Сентябр ойининг охиригача ариза топширинг!

Кимлар ариза топшириши мумкин:

  • Бутун дунё бўйлаб стартаплар, айниқса Марказий Осиё бозорига киришни ёки харажатларни камайтириш мақсадида Ўзбекистонда ривожланиш офисларини очишни истаганлар;
  •  IT Park Uzbekistan резиденти бўлган ёки PnP дастури якунига қадар резидент бўлишга қизиққан стартаплар.

Сизга нималар таклиф қилинади:

  • Етакчи мураббийлар раҳбарлигида 3 ойлик интенсив акселерация дастури;
  • Дунё бўйлаб 50 дан ортиқ жойда фаолият юритувчи “Plug and Play Tech Center” глобал тармоғига ва халқаро бозорларга кириш имконияти;
  • IT Park Uzbekistan резиденти бўлиш ва деярли барча солиқлардан озод бўлиш имконияти. IT Park Узбекистан томонидан маҳаллий ходимларни излаш, офис майдонини танлаш, жаҳон миқёсидаги технологик тадбирларда иштирок этиш ҳамда таъсисчилар ва амалдаги ходимлар учун АйТи-виза олишда кўмаклашиш;
  • Глобал корпоратив ҳамкорлар билан семинарлар, мураббийлик ва нетворкинг имкониятлари;
  • Хорижга экспорт қилиш учун бизнесингизни кенгайтиришда қўллаб-қувватлаш ва ёрдам.

Ушбу дастурда иштирок этиш орқали стартаплар Plug and Play Uzbekistan асосчи ҳамкорлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park Uzbekistan, “Аloqa Bank” ва "Aloqa Ventures” каби таъсисчи ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланади. Уларнинг кўмаги орқали биз бизнесингизни ривожлантиришга ёрдам берадиган ноёб тажрибани тақдим этишга интиламиз.

Аризаларни қабул қилиш муддати: 30 сентябргача. Ҳозироқ ариза топширинг: https://lnkd.in/dwPUfPTv

Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқиш учун бу ноёб имкониятни қўлдан бой берманг. “Plug and Play” акселерация дастурининг 3-босқичида қатнашинг ва Ўзбекистон инновацион ҳамжамиятининг бир қисмига айланиб, жаҳон бозорларига чиқиш имкониятига эга бўлинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг