“Mannai Corporation” вице-президенти билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қатар Давлатининг “Mannai Corporation” вице-президенти Холид Ал-Маннаи билан онлайн учрашув ўтказди.
Учрашувда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда дастлаб юртимизда АйТи соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хорижий компаниялар учун яратилган имкониятлар, IT Park томонидан тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Ўз навбатида, Холид Ал-Маннаи АйТи соҳасида ҳамкорлик бўйича ўз фикрларини билдириб, “Mannai Corporation"га қарашли “Mannai Infotech” компанияси ҳақида тақдимот ўтказди.
Бундан ташқари, миллий дастурий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “ICTWeek 2024” АКТ ҳафталигига Қатар давлатидан хорижий меҳмонларни ва АйТи компанияларни таклиф қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter