Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар давлати Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари билан икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

Қатар давлати Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари билан икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қатар давлати Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари, “International Gateway technology” компанияси асосчиси ва раиси Муҳаммад Ал-Қувари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар алоқаларни янада мустаҳкамлаш, жумладан, АйТи оутсоурcинг, телекоммуникация йўналишида ҳамкорлик қилиш ва бу орқали ёшларни юқори маошли иш билан таъминлаш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, телекоммуникация хизматларини такомиллаштириш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва рақамли иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари соҳасида юқори салоҳиятга эга бўлган кадрлари ҳақида фикрлар алмашилди. Учрашув давомида Ўзбекистонда АйТи оутсоурcинг хизматларини ривожлантириш, халқаро бозорга чиқиш учун кенг имкониятлар яратиш ва бунда Қатар компанияларининг иштирокини ошириш борасидаги истиқболлар ҳақида сўз борди. Томонлар келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар ва инвестицион имкониятлар бўйича фикр алмашдилар.

Жумладан, Ўзбекистон ва Қатар телекоммуникация бозоридаги рақамли хизматларни кенгайтириш, юқори технологияларни жорий этиш орқали икки томонлама манфаатли алоқаларини ривожлантиришга умид билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг