Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги Қатарнинг MEEZA QSTP компанияси билан ҳамкорликни ўрганмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги Қатарнинг MEEZA QSTP компанияси билан ҳамкорликни ўрганмоқда

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қатарда жойлашган етакчи хизматлари ва ечимлари провайдери MEEZA компанияси бош директори Моҳамед Али Алгҳаитҳани билан рақамли ва технологик соҳаларда ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш мақсадида музокаралар ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда АйТи-инфратузилмаси янада ривожлантириш, малакали мутахассислар захирасидан фойдаланган ҳолда аутсорсинг хизматларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Иккала томон ҳам ўз ҳудудларида рақамли инновацияларни илгари суриш ва технологик имкониятларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида қизиқиш билдирди.

Маълумот учун: MEEZA Қатарда жойлашган АйТи-хизматлари ва ечимлари провайдери ҳисобланади. Компания АйТи хизматлари, булутли технология ечимлари, киберхавфсизлик ва маълумотлар маркази хизматларини ўз ичига олган. MEEZA шунингдек, Қатарнинг биринчи тижорий хавфсизлик операциялари марказини бошқаради ва табиий офатларни тиклаш, бизнеснинг узлуксизлиги, ақлли шаҳарлар ва сунъий интеллектни (СИ) қўллаб-қувватлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг