Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“GSMA”, VEON ҳамда “Beeline Uzbekistan” компанияларнинг раҳбарияти билан келгусидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

“GSMA”, VEON ҳамда “Beeline  Uzbekistan” компанияларнинг раҳбарияти билан келгусидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

“GSMA”, VEON ҳамда “Beeline Uzbekistan” компанияларнинг раҳбарияти билан келгусидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

Қатар давлатига расмий ташриф доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги ва “GSMA”, VEON компаниялар гуруҳи ҳамда “Beeline  Uzbekistan” компанияларнинг раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 2025 йил 21-22 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган “Mobile 360 Eurasia 2025” халқаро анжумани ва кўргазмасини ўтказиш учун тайёргарликни кўзда тутувчи меморандум имзоланди.

Шу билан бирга учрашувда келажакдаги қадамлар муҳокама қилинди, жумладан, компания вакиллари Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳияти билан яқинроқ танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳамда бир қатор йўналишлар бўйича АйТи мутахассисларни ишга олиш ва Ўзбекистонда autstaffing корхонасини очиш таклиф этилди.

Томонлар турли глобал тадбирлар орқали Ўзбекистоннинг салоҳиятли АйТи соҳасининг жозибадор муҳитини халқаро компанияларга ёритиш муҳимлигини таъкидладилар. Мамлакатимизда АйТи корхоналар учун яратилган қулай шарт-шароит ва афзалликлар ҳамда ютуқларнинг намойиш этилиши Ўзбекистон учун халқаро инвестицияларни жалб қилиши ва ўзини етакчи технологик марказ сифатида кўрсатиши мумкинлиги муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг