Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Ўзбекистоннинг аутсорсинг салоҳияти намойиш этилади  

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Ўзбекистоннинг аутсорсинг салоҳияти намойиш этилади   

Фото: Digital. uz

Бир неча кундан сўнг Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида давлатимиз томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари ва инсон капитали ҳақидаги батафсил маълумотлар билан биргаликда Ўзбекистоннинг аутсорсинг салоҳияти намойиш этилади.

Ривожланган инфратузилма, юқори малакали технология мутахассисларига эга кўп маданиятли кадрлар салоҳияти ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган дастурларни ўз ичига олувчи технологиялар соҳасидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг.

🗓 Сана: 24-май, 14:00-17:00

📍 Тадбир ўтказиладиган жой: CОEХ конференциялар зали (Жанубий) 300 (3F)

Нима учун Ўзбекистон autsorsing йўналиши сифатидаги энг яхши танлов ҳисобланади?

Ўзбекистон 21 миллиондан ортиқ меҳнатга лаёқатли аҳоли ва 180 дан ортиқ АйТи-таълим компанияларига эга бўлган Марказий Осиёда инглиз тилини билиш даражаси бўйича 1-ўринда турувчи давлатдир.

Ўзбекистонда истеъдодлар захираси билан бир қаторда компанияларга 3-6 ой ичида ўз фаолиятини бошлашга ёрдам бериш мақсадида оптималлаштирилган тартиб-таомиллар ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланадиган жозибадор ишбилармонлик муҳити яратилган.

Ўз ўрнингизни банд қилиш ва бизнесингиз учун Ўзбекистоннинг АйТи-салоҳиятини кашф этиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг:

https://bit.ly/register_seoulmay24

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг