Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон Банки вакили билан рақамли иқтисодиёт ва АйТи таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди

Жаҳон Банки вакили билан рақамли иқтисодиёт ва АйТи таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жаҳон Банки вакили Рита Алмейда билан учрашув ўтказди.

Учрашувнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг АйТи таълим ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотлари ва Жаҳон Банкининг қўллаб-қувватлаш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат эди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистоннинг АйТи таълим ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотлари, ҳамкорлик истиқболлари ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Жаҳон Банки вакиллари Ўзбекистоннинг таълим тизимидаги ютуқлари ва рақамли кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган дастурлари ҳақида ижобий фикрлар билдирдилар.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнида кўрсатилаётган саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди ҳамда Жаҳон Банки вакиллари бу жараённи янада ривожлантиришда ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ўз навбатида, вазир Ш. Шерматов Ўзбекистоннинг таълим тизимидаги ислоҳотлари, хусусан, инглиз тили ва АйТи таълимига қаратилган дастурларни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар ва АйТи соҳаларида кадрлар тайёрлаш бўйича эришган ютуқларини таъкидланиб, инновацион методологияларни жорий этиш орқали талабалар учун зарур кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришда кучли рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва уларни халқаро меҳнат бозорида талабга жавоб берадиган малакага эга қилиш зарурлигини таъкидланди.

Учрашув якунида Жаҳон Банки вакиллари Ўзбекистоннинг рақамли соҳасида ютуқларга қизиқиш билдирдилар ва ҳамкорликнинг келгуси истиқболларини муҳокама қилдилар. Вазирлик ҳамда Жаҳон Банки вакиллари рақамли иқтисодиёт ва АйТи таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг