Япониянинг “Kyoto Computer Gakuin - KCG Group” вице-президенти Ёичи Терашита билан учрашув бўлиб ўтди ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р.Каримжонов Япониянинг “Kyoto Computer Gakuin - KCG Group” вице-президенти Ёичи Терашита билан учрашди.
Учрашувда:
- Ўзбекистонда замонавий билимларга асосланган Япония АйТи академиясини очиш;
- рақамли таълим соҳасида талабгор бўлган - AI, Data science, Big data, Software engineering, Cyber security, Gaming ва бошқа йўналишларда ёшларни ўқитиш;
- халқаро outsource бозорга АйТи-кадрларни тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш;
- соҳани ривожлантириш бўйича қўшма режалар ишлаб чиқиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида келишувлар имзолаш ва амалий режалар ишлаб чиқишга келишилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter