Вазирлик делегацияси Ҳиндистонда ИТУ томонидан ташкил этилган “Стандартлар бўйича Глобал симпозиуми”да ва унинг доирасида ўтган вазирлар даражасидаги давра суҳбатида иштирок этди
Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Ж.Махсудов бошчилигидаги делегация Ню Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро электралоқа иттифоқининг (ХЭИ) “Стандартлар бўйича Глобал симпозиуми”да иштирок этди.
ГСС-24 аъзо ва аъзо бўлмаган давлат ва ташкилотлар учун очиқ муҳокама ва мувофиқлаштириш учун юқори даражадаги майдон бўлиб, “Навбатдаги рақамли тўлқинни яратиш: янги технологиялар, инновациялар ва халқаро стандартлар” мавзусига доир масалалар муҳокама қилинди.
“Стандартлар бўйича Глобал симпозиуми” доирасида Вазирлар даражадасиги давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатида Вазир ўринбосари Ж.Махсудов маъруза билан қатнашди.
Рақамли тенгликни таъминлашда 5G/5.5G, сунъий йўлдош ва ер усти бўлмаган (НТН) тармоқлар ҳамда сунъий интелект каби илғор технологияларнинг ижобий ютуқларидан фойдаланиш самарали ечим бўлиши, шу ўринда, Ўзбекистонда салмоқли ишлар олиб борилаётганлиги, ҳозирги кунда Саудия Арабистонининг “DataVolt” компанияси билан биргаликда тўлиқ қайта тикланувчи энергиялар асосида ишловчи маълумотлар маркази қурилиши олиб борилаётганлиги, сунъий интеллект тадбиқ қилишга ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Давра суҳбати сўнгида барча юқори даражадаги иштирокчилар инновациялар келажагини яратиш, глобал миқёсда ўзгаришларни амалга ошириш учун кучларни бирлаштирган янги босқични ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter