Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Nokia Ҳиндистонда янги завод очди

Nokia Ҳиндистонда янги завод очди

Nokia компанияси Ҳиндистоннинг Ноида шаҳрида Dixon Technologies билан ҳамкорликда янги завод ишга туширилишини эълон қилди. Заводда 5G қабул қилувчилар, Wi-Fi роутерлар ва FTTH оптик толали уланишлар учун қурилмалар ишлаб чиқарилади. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 миллион донагача қурилма ишлаб чиқариш ва вилоятда 3 мингга яқин иш ўрни яратиш имконини беради.

Nokia Fixed Networks Group президенти Сенди Мотлининг айтишича, юқори талабни қондириш учун ишлаб чиқариш тез суръатлар билан кенгайтирилади.  

Компания аллақачон Бенгалорда илмий-тадқиқот марказига, шунингдек, Ченнайда телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш бўлимига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг