Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Toyota биринчи бўлиб ўзи бошқариладиган таксини ишга туширди

Toyota биринчи бўлиб ўзи бошқариладиган таксини ишга туширди

Фото: Proautos

Жорий йилнинг ёзида Toyota Японияда муайян шароитларда инсон аралашувисиз ишлай оладиган  L4 автоном автомибилни ишга туширади.

Улар мамлакатдаги биринчи L4 автомашина бўлиши кутилмоқда.

Хизмат дастлаб бепул хизматларни тақдим этади ва 2025 йилда шаҳар марказигача кенгайтирилгандан сўнг, тўловларни олишни бошлайди. Бу Японияда биринчи марта автоном ҳайдаш хизматлари мунтазам магистралларда тақдим этилиши кутилмоқда.

Автомобиллар Toyota Sienna негизида ишлаб чиқарилган бўлиб, йўл ва атроф-муҳит шароитларини кузатиш ва хавфларни башорат қилиш учун сенсорлар ва сунъий интеллект тизимлари билан жиҳозланган. Дастлаб, хавфсизлик нуқтаи назаридан, ҳайдовчи рулда бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг