Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги билан етук мутахассисларни АйТи соҳасида кўникма-қобилиятларини шакллантиришга қаратилган меморандум имзоланди
Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси А. Сакураи бошчилигидаги делегациянинг Япония давлатига амалга ошираётган хизмат сафари доирасида Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири ўринбосари Матсуо Такеҳико билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов билан онлайн тарзда Ўзбекистон ва Япония ўртасида АйТи таълим соҳасини ривожлантириш ҳамда Япониянинг етук АйТи компанияларини Ўзбекистон АйТи бозорига жалб қилиш муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири ўринбосари Матсуо Такеҳико Японияда 2030йилга қадар 800 000 нафар АйТи мутахассислар етишмовчилиги кузатилиши ва ушбу муаммони бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ишлаб, Республикамизда рақамли истеъдодларни ривожлантириш ва уларни ишга ёллаш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар берди.
Шу билан бирга, учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳамкорлик меморандумнинг асосий мақсади дўстона муносабатлар ўрнатиш ва етук мутахассисларни етиштиришда ҳамда уларнинг АйТи соҳасида кўникма-қобилиятларини шакллантиришда ҳамкорлик қилишни ўз ичига қамраб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter