Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Амити университети уч йирик халқаро конференцияга мезбонлик қилди (фото)

Тошкент шаҳридаги Амити университети уч йирик халқаро конференцияга мезбонлик қилди (фото)

Фото: Амити университети

Кеча, 1 ноябр куни Тошкент шаҳридаги Амити университетида IEEE Қозоғистон билан ҳамкорликда “Ҳисоблаш фанларидаги технологик ютуқлар” (ICTACS 2023) мавзусида уч йирик халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда 200 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари ва талабалар иштирок этишди.

Конференциянинг биринчи куни Амити университетларининг вице-канцлери, доктор Гуриндер Сингҳ, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат, Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ директори, парижлик профессор Н.Варгезе каби меҳмонлар иштирокида бошланди.

Анжуманда IT соҳасидаги сўнгги тенденциялар бўйича турли мавзуларда маърузалар, шўъбаларга бўлинган ҳолда ректорларнинг муҳокамалари ва тақдимотлар бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ахборотлаштириш соҳасидаги технология ва инновацияларнинг сўнгги тенденциялари билан танишишди, бошқа мутахассислар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда ўз тадқиқотлари ва ғояларини ўзаро алмашиш учун ажойиб имкониятга бўлдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг