TIOBE индексида ‘Python’ етакчи бўлди

‘Python’ нуфузли “TIOBE” томонидан кетма-кет иккинчи марта “Йилнинг дастурлаш тили” мукофотини қўлга киритди. Мукофот бир йил ичида энг юқори ўсишга эришган дастурлаш тилига берилади. Аввалроқ ‘C#’ дастурлаш тили тарихда биринчи бор ушбу унвонга эга бўлиш йўлида эди, бироқ ‘Python’ сўнгги ой ундан ўзиб кетди.
Python 2021 йил бошида “TIOBE” индексининг учинчи поғонасида бўлган. Бироқ кейинроқ ‘Java’ ва ‘C’ дастурлаш тилларини ортда қолдиришга эришди. Ҳозирги кунда у рейтингда рақобатчиларидан 1 фоиздан кўпроқ олдинда бўлиб турибди.
Мутахассислар фикрига кўра, ‘Python’ кўплаб доменлар учун “de facto” стандарт дастурлаш тилига айланиш имкониятига эга. Унинг ҳозирги зафарли юриши тез орада тўхтаб қолиши ҳақида эса ҳеч қандай фаразлар йўқ.
Маълумот учун, “TIOBE” Programming Community индекси дастурлаш тилларининг машҳурлиги кўрсаткичидир. Индекс ҳар ойда бир марта янгиланади. Рейтинг бутун дунё бўйлаб малакали дастурчи муҳандислар, курслар ва учинчи томон сотувчилари сонига асосланади. Уни тузишда Google, Bing, Yahoo!, Wikipedia, Amazon, YouTube ва Baidu каби машҳур қидирув тизимларидан фойдаланилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter