Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Sutherland компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Sutherland компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ва Ҳиндистоннинг Sutherland компанияси бош тижорат директори К.С. Кумар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ҳақида қисқача маълумотлар берилиб, корхонанинг бошқа мамлакатларда амалга ошираётган ишлари ва янги бозорларга кириш стратегиялари ҳақида сўз борди. 

Ўзбекистонда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва уларнинг жаҳон тилларига бўлган салоҳияти юқори баҳоланди.

Жумладан, IТ Parkнинг "Zero Risk" лойиҳаси корхона раҳбариятида катта қизиқиш уйғотди ва шу мавзуга доир савол-жавоблар ўтказилди. 

Маълумот учун, Sutherland компанияси бугунги кунда банк ва молиявий хизматлар, суғурта, соғлиқни сақлаш, чакана савдо, телекоммуникация, медиа ва кўнгилочар, технология, логистика каби турли соҳалардаги корхоналарга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бутун дунё бўйлаб 61 та BPO марказига эга компанияда 38 мингдан ортиқ киши ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг