Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сеулда “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбири бўлиб ўтди

Сеулда “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбири бўлиб ўтди

Тадбир очилишида сўзга чиққан Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда АКТ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, IТ компаниялари учун яратилган шарт-шароитлар ва жорий этилган имтиёзлар ҳақида айтиб ўтди.

Қолаверса, IТ соҳасидаги кўплаб йирик хорижий компаниялар Ўзбекистонда IТ Park резиденти сифатида фаолият юритиб, мамлакатимизда яратилган имтиёзлардан кенг фойдаланаётганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, IТ хизматлар экспортининг кескин ошиши ўз ўрнида, Ўзбекистонда аутсорсинг хизматларининг ҳажми ўсишига ва ёшларимиз учун юқори маошли иш ўринларининг кўпайишига замин яратмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг