Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Seeds for the Future лойиҳасининг 15 нафар ғолиби тақдирланди

Seeds for the Future лойиҳасининг 15 нафар ғолиби тақдирланди

Фото: Huawei

Янги марраларга интилган ёшларимиз учун ҳозирги вақтда жуда кўп имкониятлар бор, лекин кимдир бу имкониятлардан фойдаланиб яна-да юқорироқ натижалар кўрсатмоқда, кимдир эса вақтини беҳуда ўтказиш билан овора…

Бугун Seeds for the Future лойиҳасининг 15 нафар ғолибини тақдирлаб, дастурнинг кейинги, Қатар давлатида ўтадиган босқичида уларга муваффақиятлар тиладик. Ушбу дастурда иштирок этаётган университетлардаги минглаб талабалар орасидан айнан бу ёшларимиз шу ергача етиб келишгани, албатта, улар юқори мақсадни белгилаб, ўз устиларида ишлаб, натижага ҳаракат қилишларидан даракдир. Шу билан биргаликда, мамлакатимизда 9-йил амалга оширилаётган бу дастурга ҳафсала билан ҳаракат қилмаган талабалар ҳам талайгина…

Куни кеча Давлатимиз раҳбари видеоселекторда барчани айнан таълимга эътибор қаратишга чақирдилар. Бу чақириққа муносиб жавоб сифатида барча узоқни кўзлаган компаниялар ҳам шу каби корпоратив ижтимоий масъулиятларини бажариш бўйича ҳаракатларига айнан таълимни қўллаб-қувватлашни инобатга олишлари муҳим. Шундагина бизнинг ёшларимиз яна-да юқорироқ марраларга эришадилар.

Бу дастур учун Huawei компаниясига ўз миннатдорлигимизни билдиришимиз билан биргаликда, келгусида таълимга яна-да эътиборини кучайтиришини тилаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг