Фарзандингиз “Ақлли синф“да ўқишини истайсизми?

UZINFOCOM ва Huawei компанияси вакиллари ўртасида таълим тизимини рақамлаштиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Huawei вакиллари ўзларининг илғор лойиҳалари ва технологияларини намойиш этишди.
Айниқса, “Ақлли синф“ концепциясига катта эътибор қаратилди. Бу ўқув муҳитини янада самарали ва ҳар бир ўқувчига мослаштирилган ҳолда яратишга ёрдам берадиган инновацион ечим бўлиб, у интерактив воситалар, булутли технологиялар ва замонавий жиҳозларни ўз ичига олади.
Томонлар Ўзбекистоннинг таълим муассасаларига ушбу технологияларни жорий қилиш имкониятлари ва таълим тизимини рақамлаштиришга кўмаклашадиган лойиҳаларда биргаликда ишлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter