24 январ – Халқаро таълим куни: Келажакка АйТи билан боқинг!

Таълим – барқарор ривожланиш ва ёрқин келажак калити!
Таълим инсон ҳаётини яхшилаш, ижтимоий тенгликни таъминлаш ва глобал муаммоларни ҳал қилишда асосий омил ҳисобланади. Ушбу кун дунё бўйлаб ҳар бир инсон учун билим олиш имкониятини кенгайтириш ва таълимнинг ҳаётимиздаги аҳамиятини ёдга олиш учун нишонланади. Бугунги кунда ҳар қандай муваффақиятли жамиятнинг пойдевори сифатида таълим жамиятни бирлаштирувчи кучга эга.
Рақамли даврда АйТи таълим – имкониятлар эшиги!
Aхборот технологиялари соҳаси бугунги дунёни ўзгартираётган муҳим йўналишлардан биридир. АйТи таълим янги касбларни яратиш, халқаро даражада рақобатбардош бўлиш ва юқори даромад топиш учун имкониятлар эшигини очади. Рақамли кўникмаларга эга ёшлар нафақат ўз ҳаётини, балки мамлакат келажагини ҳам юксалтиришга хизмат қилади.
Нега АйТи таълим муҳим?
АйТи соҳаси дунёнинг энг юқори маошли касбларини ўз ичига олади. Интернет орқали ишлаш имконияти туфайли чекловларсиз даромад топиш мумкин. Бугунги кунда чет тиллари ва замонавий касбларни ўрганиш учун интернетда кўплаб бепул ресурслар мавжуд.
Ўзбекистонда АйТи соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Давлат томонидан халқаро АйТи сертификат олиш учун ажратилаётган грант ва субсидиялар ёрдамида сиз ўқиш харажатларингизни тўлиқ қоплашингиз мумкин.
Келажакда яхши даромад топиш учун Интернетдаги вақтингизни чет тили ва замонавий касбларни бепул ўрганишга сарфланг! Uzbekcoders.uz, https://it-istedod.uz/online-resources.html ва https://100imkoniyat.uz/ сайтлари орқали маълумотларга эга бўлинг ҳамда кўплаб бепул касбларни бепул ўрганинг.
Бугун ўрганишни бошланг, эртага сиз технологик ютуқларни яратадиган етакчи бўлишингиз мумкин. Таълимни қадрланг ва имкониятлардан фойдаланинг – ёрқин келажак сизнинг қўлингизда!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter