Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Рақамли технологиялар вазири қўшимча даромад топиш имконияти хусусида сўз юритди

Рақамли технологиялар вазири қўшимча даромад топиш имконияти хусусида сўз юритди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов чет тилини ўрганишнинг аҳамияти, фрилансинг орқали қўшимча даромад топиш имкониятлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Чет тилини билган ёшларимиз ўзини ўзи банд қилиш – фрилансинг орқали ҳам ўз уйларидан чиқмасдан, чет элдан қўшимча даромад ишламоқдалар. Сиз ҳам бундай имкониятдан фойдаланинг!

Ўзбекистонлик фрилансерлар ўтган йили деярли 12 млн доллар даромадини пул ўтказиш ёки Payoneer тизими орқали мамлакатимизга ўтказган, бу 2019 йилга нисбатан 7,4 баробар кўпдир!

Бу уларнинг барча топган маблағлари эмас, албатта, чунки уларнинг кўпчилиги чет элдан топган даромадига чет давлатнинг ўзидан кўпгина бошқа маҳсулот ва хизматларни ҳам харид қилишади.

Ўзини ўзи банд қилиб рўйхатдан ўтказилса, фрилансинг бўйича топган даромадига қўшимча солиқ тўланмайди: https://my.gov.uz/oz/service/491

Марҳамат, Сиз ҳам интернетдаги вақтингизни бекор ўтказмай, чет тилини ўрганиб, қайсидир соҳада мутахассис бўлиб, портфолиони кенгайтириб, уйдан чиқмасдан қўшимча даромад олаётган ҳамюртларимиз қаторига қўшилишингиз мумкин!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг