Раҳбарингиз кун давомида қандай ишлаётганингизни кузатиб ўтиришига нима дейсиз?

АҚШда ҳар саккизинчи масофавий ишчи ҳафтасига етти кун ишлайди. Масофавий ишлайдиганларнинг аксариятини IТ мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ташкил қилади. Иш берувчиларнинг 96 фоизи ўз қўл остидагиларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида дастурий таъминотдан фойдаланадилар.
Ишчиларни масофадан туриб кузатиш бўйича ўтказилган биринчи сўров натижалари шуни кўрсатадики, кўпчилик иш берувчилар ходимларнинг фақат ишлаган соатларинигина кузатишга эътибор қаратадилар, бунда ишчи кучининг ҳақиқий унумдорлиги унчалик эътиборга олинмайди.
Сўровда қатнашган АҚШ бош директорларининг 96 фоизи ўзларининг масофавий ходимларини кузатиш учун дастурий таъминотдан фойдаланадилар. Уларнинг 97 фоизи бу нарса қўл остидаги ходимларнинг меҳнат унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 63 фоизи бу фикрга тўлиқ қўшилади, аммо 34 фоизи унчалик эмас.
Иш берувчиларнинг 37 фоизи иш жойларидан жонли видео трансляциялар ёрдамида ўз ходимларининг фаолиятини кузатиб боради. 62 фоизи эса веб-браузерни назорат қилишни афзал кўради.
Компанияларнинг 69 фоизи берган маълумотларга кўра, уларнинг ходимлари бундай кузатув остида бўлишни истамагани учун ишдан кетган. Компанияларнинг 73 фоизи эса мониторинг натижалари туфайли кўплаб ходимларини ишдан бўшатганлигини тан олди.
Ходимларни назорат қилиш уларга нима беради, деган саволга респондентлар иш самарадорлиги ва жамоа фаоллигини оширади, меҳнат масалаларини ҳал қилишни соддалаштиради ҳамда жамоавий муносабатларни яхшилайди, деб жавоб беришди.
Албатта раҳбар сифатида қўл остидагиларнинг иш вақтида нима билан шуғулланаётганликларини назорат қилиб турган яхши. Аммо ходимлар нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, бундай кузатув ходимларда меҳнатнинг қадрсизланишидек туйғуни шакллантириб, ўз иш жойларини ўзгартиришларига сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter