Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Рақамли технологиялар вазирлигининг аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр йиғилиши бўлиб ўтди
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиёти бугунги кунда барча соҳа ва тармоқ раҳбарлари томонидан амалга оширилиб келинмоқда.
“Инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун”, деган эзгу тамойил асосида халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончи ортиб боришига сабаб бўлмоқда.
Жорий йил 17 август куни Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбари С. Худайбергенов билан биргаликда Нукус шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 100 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирок этиб, АйТи резидентлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, АйТи таълим, радио телевидение, телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш бўйича мурожаатлар тингланди.
Ўтказилган қабулда бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммолар жойида ижобий ҳал этиб берилди.
Шунингдек, вазир томонидан АКТ соҳасида аҳоли, ёшлар ҳамда АйТи соҳаси вакиллари учун яратилаётган шароитлар ва имкониятлар тўғрисида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сайёр қабул ўтказилаётган масканда мобил алоқа операторлари томонидан кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, телекоммуникация хизматларига жойида уланиш имконияти яратилди.
Йиғилиш якунида соҳа бўйича бўладиган ҳар қандай мурожаатларни аҳоли вакиллари Рақамли технологиялар вазирлигининг қисқа – 1199 ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter