Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда “Data live Сenter” корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада мукаммаллаштириш бўйича таклифлар билдирилди

Нукусда “Data live Сenter” корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада мукаммаллаштириш бўйича таклифлар билдирилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Қорақалпоқ Давлат университетида ташкил қилинган Инкубация марказида фаолият олиб бораётган “Data live Сenter” корхонаси билан танишди.

Вазир “Data live Сenter” томонидан ҳозирда ишлаб чиқилаётган GIS лойиҳасини кўздан кечириб, ушбу лойиҳани тўлиқ бажарилиши бўйича тегишли таклифларни бериб ўтди.

Вазир томонидан ушбу лойиҳа долзарблиги, лойиҳани янада мукаммаллаштириш мақсадида “O‘zbekkosmos” агентлиги билан ишлаш, шунингдек, сентябр ойида бўлиб ўтадиган “ICT Week” AKT ҳафталигига ушбу лойиҳалар билан қатнашиш таклифи билдирилди.

“Data live Сenter” ҳозирда Татаристон Республикаси билан 1 миллион долларлик шартнома имзолаган ва ҳозирда ушбу лойиҳа устида ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг