Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир Нукус шаҳридаги “Karsu soft” ўқув маркази фаолияти билан танишиб, уни янада ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берди

Вазир Нукус шаҳридаги “Karsu soft” ўқув маркази фаолияти билан танишиб, уни янада ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берди

Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси ташрифи доирасида Қорақалпоқ Давлат университетида ташкил қилинган Инкубация марказида бўлиб, ушбу марказда фаолият олиб бораётган “Karsu soft” корхонаси фаолияти билан танишди.

Ўқув маркази томонидан ёшларга АйТи соҳасининг 6 та йўналиши бўйича таълим бериб келмоқда. Бугунги кунга қадар марказда 500 дан ортиқ ёшлар таълим олган.

Корхона томонидан йил якунига қадар янги иш ўринларини яратиш, етакчи кадрлар тайёрлаш ва АйТи экспорт ҳажмини ошириш мақсад қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг