Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатарнинг етакчи Ҳамад бин Ҳалифа университети президенти, "Qatar Foundation" ва Қатар миллий тадқиқот жамғармаси раҳбари доктор Аҳмад Ҳаснаҳ билан учрашув бўлиб ўтди

Қатарнинг етакчи Ҳамад бин Ҳалифа университети президенти,

Учрашувда:

  • сунъий интеллект йўналишида ҳамкорлик истиқболлари;
  • маҳаллий стартап лойиҳаларга сармоявий қўллаб-қувватлашни йўлга қўйиш ва соҳани ривожлантириш бўйича қўшма режалар ишлаб чиқиш масалалари;
  • “Hamad bin Khalifa” университети ва вазирлик ҳузуридаги университетлар билан келгусида замонавий таълим стандартлари асосида АйТи ва сунъий интеллект ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
  • университет профессор-ўқитувчилари иштирокида АйТи йўналишида қўшма тадқиқотлар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. 

Ўз навбатида, Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р.Каримжонов томонидан вазирликда рақамли таълим ҳамда сунъий интеллект йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида амалий режа ишлаб чиқиш, шунингдек уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этишга келишилди.

Маълумот учун: Ҳамад бин Ҳалифа университети Қатардаги етакчи давлат университетларидан бири бўлиб, 2010 йилда ташкил этилган. Дунёнинг энг кучли университетлар "QS World University Rankings" рейтингида 183-ўринни эгаллаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг