Ўзбекистон ва Қатар ўртасида IТ таълим, рақамли технологиялар ва бизнес жараёнларининг аутсорсингини ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Қатарга ташрифи давомида Invest Qatar агентлиги Бош ижрочи директори Шайх Али Ал-Валид Ал-Тани билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида IТ соҳасига IТ мутахассисларини тайёрлаш ва уларга халқаро иш топишга ёрдам бериш, маҳаллий стартапларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда IТ соҳасини ривожлантириш бўйича режалар тузиш масалалари кўриб чиқилди.
Кейин эса Ўзбекистон ва Қатар ўртасида IТ масалалари бўйича ҳамкорлик келишуви имзолади. Ушбу ҳамкорлик минтақадаги инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, Қатарга қилинган ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, MEEZA компанияси бош директори Муҳаммад Али Ал-Ғайтаний ва UZINFOCOM бизнесни ривожлантириш директори Бахтиёр Ризаев ўртасида ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Мазкур ҳамкорлик Қатар ва Ўзбекистон ўртасида IТ таълим, рақамли технологиялар ва бизнес жараёнлари аутсорсингини ривожлантиришга қаратилган.
Томонлар таълим дастурларини ишлаб чиқадилар, инновацион ечимларни жорий этадилар ва аутсорсинг учун имкониятлар яратадилар, бу эса иқтисодий ўсиш ва узоқ муддатли ҳамкорликка ҳисса қўшади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter